Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 28
  • Автор: webmaster
  • Дата: 31-08-2017, 09:40
31-08-2017, 09:40

Mustaqillik Bayramingiz Muborak Bol’sin!

Категория: Пресс центр

Mustaqillik Bayramingiz  Muborak Bol’sin!
Информация к новости
  • Просмотров: 172
  • Автор: webmaster
  • Дата: 14-04-2017, 09:50
14-04-2017, 09:50

Компания ҳақида

Категория: Пресс центр

“UZKABEL” АЖ ҚК – бу Марказий Осиё минтақасининг кабель-ўтказгич маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корхонадир.
Корхона кабель маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар халқаро ассоциацияси “Электрокабель”, шунингдек 2004 йилдан эътиборан “InterKabel” халқаро ташкилоти аъзоси ҳисобланади.
“Sautware” (АҚШ) – узлуксиз қуйиш ва прокатлаш линияси, “SAMP” (Италия) – мисни дағал чўзиш (кирялаш) линияси, Nokia (Финляндия) поток линияси, “Rozendahl” (Австрия) – экструзион ва чийратиш ускунаси, “Scandinavian Recycling AB” “SKET” (Швеция) – кабель ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш линияси, “Wiedenbach Apparateba U GMBH” (Германия) – маркалаш ускунаси каби замонавий технологиялар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси стандарт талабларига мос сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Корхонанинг ишлаб чиқариш кучлари энергетика, геология, темир-йўл транспорти, алоқа, машинасозлик, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа қатор тармоқларда фойдаланиладиган 3000 тур ва ҳажмдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятини беради.
Корхонада сифатни бошқариш тизими SGS швейцария компанияси томонидан ISO 9001-2008 талабларига мувофиқ сертификатланган. Шунингдек маҳсулотлар Россия мувофиқлик сертификати ҳамда кучли ток ўтказадиган ва назорат кабеллари учун ёнғин хавфсизлиги сертификатлари билан сертификатланган. Изоляцияланмаган симлар ва кабель маҳсулотларининг асосий қисми МДҲ мамлакатлари ва узоқ хорижий давлатларга экспорт қилинади (Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Болтиқбўйи давлатлари, Хитой, Эрон).
“UZKABEL” АЖ ҚК ишлаб чиқариш комплекси қуйидаги маҳсулотларни ўз ичига олади:
• Катанкалар, контакт (уловчи) симлар, ҳаво электрузатиш линиялари, ток-ўтказгич толалари учун симлар ишлаб чиқариш;
• Полиэтилен билан бириктириб маҳкамланган изоляцияли стационар ток ўтказиш учун кучли ток ўтказадиган кабеллар;
• Ўзини ўзи тутиб турувчи изоляцияланган (ҳимояланган) симлар (СИП-1; СИП-1А; СИП-2; СИП-2А; СИП-3);
• Геофизик кабеллар;
• Сув остига тушириладиган нефтенасослар учун кабеллар;
• Резина изоляцияли ва қобиқли кабеллар;
• Кучли ток ўтказувчи ва назорат кабеллари;
• Шаҳар телефон тармоғи кабеллари, узоқ алоқа кабеллари, темир-йўл учун сигнал-блокировка кабеллари;
• Халқ истеъмоли моллари, ўрнатгич ва ёритгич симлар;
• Маълумот ўтказиш учун эшилган кабель (UTP);
• Картонли гофро-упаковка ишлаб чиқариши;
• “HAYAT” маркали лак-бўёқ маҳсулоти;
• Полимер тара – ишлаб чиқариш ва сотиш.