Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 76
  • Автор: webmaster
  • Дата: 21-06-2018, 17:59
21-06-2018, 17:59

2017 йил якунлари бўйича йиллик акциядорлар умумий йиғилиши

Категория: Пресс центр

“UZKABEL” АЖ ҚК Кузатув кенгаши 2017 йил 29 июнда соат 15:00 да 2017 йил якунлари бўйича йиллик акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:
1. Умумий йиғилиш иш тартиби ва ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. “UZKABEL” АЖ ҚК Кузатув кенгаши ҳисоботи.
3. “UZKABEL” АЖ ҚКнинг 2017 йилдаги молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Тафтиш комиссияси актлари ва 2017 йил баланс кўрсаткичлари бўйича аудиторлик ташкилоти ҳисоботларини тасдиқлаш.
5. 2017 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш, шунингдек соф фойдани тақсимлаш.
6. “UZKABEL” АЖ ҚК Кузатув кенгашини сайлаш.
7. “UZKABEL” АЖ ҚК тафтиш комиссиясини сайлаш.
8. Битимлар, шунингдек, 2017 йил 2 июнда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиллик акциядорлар умумий йиғилишидан кейинги даврда амалга оширилган аффилланган шахслар билан тузилган битимларни тасдиқлаш ва кейинги навбатдаги йиллик акциядорлар умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан тузилиши эҳтимоли бўлган битимларни маъқуллаш.
9. Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш.
10. “UZKABEL” АЖ ҚК акция эгалари, уларнинг қонуний ворислари ва меросхўрлари томонидан ўрнатилган даъво муддати тугашига қадар талаб қилинмаган дивидендларни жамият даромадига ўтказиш.
Йиғилиш ўтказилиш жойи – “UZKABEL” АЖ ҚК маъмурий биносининг мажлислар зали.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:00 бошланади. Акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорларнинг вакиллари эса ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Йиғилишда Реестрда 2018 йил 25 июн ҳолати бўйича мавжуд бўлган акциядорлар қатнашиш ҳуқуқига эга.

Акциядорлар кун тартиби масалаларига оид ҳужжатлар билан (жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилоти ва тафтиш комиссиясининг хулосалари, шунингдек, жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар ҳақида маълумотлар) жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимида танишишлари мумкин.
Жамиятнинг Кузатув кенгаши акциядорлар паспорт маълумотлари ва почта манзилларидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотни уларга хизмат кўрсатадиган депозитарийга ўз вақтида маълум қилишлари зарурлигини, шунингдек акциядорлар эмитентга ёки хизмат кўрсатувчи депозитарийга электрон почталарини тақдим этишлари мақсадга мувофиқлигини бу эса уларга йиғилиш ва бошқа маълумотларни етказиш учун кераклигини эслатиб ўтади.

Жамиятнинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси 2-уй.
Жамиятнинг электрон почтаси манзили: pochta@uzkabel.uz
Мурожаат учун телефонлар: 269-14-71 ички. 1259, 1254